Ахборот ресурс маркази

 

Ахборот ресурс маркази ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, кутубхона фаолиятига оид қонун ҳужжатлари, норматив актлар, Академия низоми, Илмий кенгаш қарорлари ва ўз Низомига асосланиб, Академиянинг ички меҳнат тартиб-қоидалари негизида матбаа адабиётлари ва электрон шаклдаги ахборот ресурсларидан фойдаланиш тартибини белгилайди.

 

АРМ китоб фондида 34947мингдан зиёд адабиётлар мавжуд бўлиб, кутубхона фонди  йилдан йилга бойитиб борилмоқда.  Академия ўқув йўналишларига мос, республикада  ҳамда хорижий давлатларда нашр этилган 293 номдаги  давлат бошқарувига оид адабиётлар билан бойитилди. Адабиётлардан ташқари, Марказ маҳаллий  35 номдаги рўзнома ва 25 номдаги журналларни доимий  равишда олади. АРМ Академиянинг барча ходимлари ва тингловчиларига хизмат кўрсатади.

 

АРМ фондида ўзбек, рус ва инглиз тилидаги адабиётлар сохалар бўйича жойлаштирилган. Очиқ фонд фойдаланувчиларга керакли китобларни мустақил танлашлари учун жуда қулай бўлиб, янги келган адабиётлар билан яқиндан танишиб боришга имкон яратади.

 

Ахборот-ресурс марказининг ўқув зали 70 ўринга мўлжалланган бўлиб, фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида 20 та компьютер Wi-Fi тармоғи билан таъминланган. Янги обуна бўлинган электрон ресурслар электрон манзили ва кутубхонадан фойдаланиш тартиб-қоидалари ҳар бир фойдаланувчининг электрон почтасига жўнатилади.

 

АРМ китоб фондига келаётган янги адабиётлар ҳақидаги маълумотлар тақдимот шаклида Академия веб-саҳифаси орқали мунтазам таништириб борилади.

Марказ БМТРД (UNDP) лойиҳасида, Республикада ташкил этилган “Марказий Осиёда Интернет ва ахборот-кутубхона ресурсларидан фан, таълим, маданият ва бизнес соҳаларида фойдаланиш” конференциясида мунтазам иштирок этади. Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Турин политехника университети, Вестминстер университетларининг Ахборот-ресурс марказлари билан доимий алоқа олиб боради.

 

Асосий хизматлар:

  • Босма ҳужжатлар (китоб, журнал, газеталар);
  • Электрон ҳужжатлар;
  • Китоб кўргазмалари;
  • Компьютердан фойдаланиш;
  • Миллий қонунчилик базаси Норма, Lex.uz дан фойдаланиш;
  • Маълумот қидиришда амалий ёрдам.

 

Қўшимча хизматлар:

  • Сканерлаш;
  • Электрон маълумотларни СD диск ва флешкага кўчириш.

Ўқув залида магистрлик диссертациялари ва уларнинг электрон шакллари мавжуд.

 

Ахборот ресурс маркази иш тартиби:

Душанбадан – жумагача: соат 900 дан – 2000 гача
Шанба: соат 900 дан – 1400 гача

 

Марказ ходимлари: АРМ бошлиғи – Алибеков Собир Бахтиярович; бош методист - Абдурахмонова Мохира Камиловна; бош кутубхоначи - Обидова Дилфуза Абсаттаровна; етакчи кутубхоначи - Муҳамеджонова Дилобар Юлдашевна.

 

Боғланиш учун маълумотлар: Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 45 уй.    Тел: 232-60-68, 232-61-25