Академия ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил  20 августдаги 4745-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан давлат бошқаруви соҳасидаги раҳбар кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини тубдан яхшилаш мақсадида фаолият олиб бормоқда.

 

Академияда 8 та кафедра фаолият олиб боради. 

 

Кафедралар чет тилларини биладиган ва дарс беришнинг янги методларидан хабардор бўлган юқори малакали профессор-ўқитувчилар фаолият олиб бормоқда. Улардан 3 таси фан доктори, 12 таси фан номзоди ва 4 таси PhD  номзоди бўлиб, улар янги йўналишларда, яъни қарорлар қабул қилиш назарияси, стратегик менеджмент, корпоратив бошқарув, ижтимоий соҳа объектларини бошқариш, ҳудудий ва маҳаллий бошқарув бўйича дарслар берадиган мутахассислар мавжуд.

Академия ўқув-тарбиявий жараёни:

Машғулотлар тақдимот, ақлий ҳужум, гуруҳ ва индивидуал тадқиқот лойиҳалари, кейс-стадилар шаклида ташкиллаштирилмоқда;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган қарор ва фармонлар “махсус курслар” доирасида ўқув жараёнига татбиқ қилинди;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларни комплекс ривожлантиришни таъминлашда маҳаллий давлат бошқаруви органлари фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2016 йил 22 февралдаги ПҚ–2495-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудий давлат бошқаруви органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида»ги 2016 йил 24 февралдаги ПҚ–2497-сонли қарорига мувофиқ, ҳудудларни ривожлантириш, рақобатни ўстириш ва инновация бўйича немис мутахассислари билан ҳамкорликда  “Ёзги сессия” ўқув курси ташкил этилди.

Фанларнинг ўқув режаларини шакллантириш:

Жанубий Корея Республикаси, Германия, Бельгия, Буюк Британия ва бошқа давлатларда кадрларни ўқитиш амалиётини ҳисобга олган ҳолда магистратура таълими бўйича 33 та фандан ўқув режалари ва дастурлари ишлаб чиқилди. Ушбу дастурлар қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилди:

  • Иқтисодиёт соҳа менежменти;
  • Ижтимоий соҳа менежменти;
  • Ҳудудлар менежмент.

 

1822 (бундан 1152 соат аудитория соатлари) дарс соати сақланган ҳолда ўқитиладиган фанлар оптималлаштирилди ва “Вазиятлар таҳлили, давлат бошқарувида қарорлар қабул қилиш ва ижро этиш”, “Хизмат ёзувлари ва нутқ маҳорати”, “Иқтисодий ривожланиш моделлари”, “Инновациялар, фан ва технологиялар соҳасида давлат сиёсати”, “Давлат хизматчиларининг қадриятлар тизими ва ахлоқий сифатлари, лидерлик қобилиятини ривожлантириш” каби 5 та янги фан қўшилди.

Давлат бошқаруви академияси фаолиятининг устивор йўналишларидан бири халқаро ҳамкорлик ҳисобланади.

Академия халқаро ташкилот, институт ва жамғармалар билан самарали муносабатларни ўрнатишга эришди. Мазкур муносабатлар конструктив характер касб этиб, фаолиятнинг турли ҳил йўналишларини қамраб олади. Халқаро ҳамкорлик давлат ва жамият бошқаруви тизимини модернизациялашга, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг салоҳиятини оширишга ҳамда бошқарувда юқори самарадорликка эришишга ўйналтирилган. Айни вақтда қуйидаги нуфузли ташкилотлар билан ҳамкорлик олиб борилмоқда:

 

 

Давлат бошқаруви академияси ўзининг халқаро ҳамкорлик стратегиясида  хорижий турдош таълим даргоҳлари ва илмий марказлар билан муносабат ўрнатишга катта эътибор қаратади. Хусусан:

 

Ушбу ҳамкорликнинг асосий мақсади давлат ва жамият бошқаруви соҳасида илғор халқаро тажриба билан яқиндан танишишдир.

 

Академиянинг ўқув аудиториялари замонавий ахборот технологиялари билан жиҳозланган. Wi-Fi ҳамда Интернет тизими билан таъминланган Ахборот-ресурс маркази, барча қулайликларга эга ётоқхона, 200 ва 300 кишига мўлжалланган иккита конференция зали, давра суҳбати ва мажлислар учун 10 та кичик зал, ката кўргазмалар зали, ёзги ва қишки ошхона, спорт мажмуаси ва бошқа ижтимоий қулайликларга эга.