Бизнинг ҳамкорларимиз

 

Академия халқаро ташкилот, институт ва жамғармалар билан самарали муносабатларни ўрнатишга эришди. Мазкур муносабатлар конструктив характер касб этиб, фаолиятнинг турли ҳил йўналишларини қамраб олади. Халқаро ҳамкорлик давлат ва жамият бошқаруви тизимини модернизациялашга, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг салоҳиятини оширишга ҳамда бошқарувда юқори самарадорликка эришишга ўйналтирилган. 

 

 

Ўзининг халқаро ҳамкорлик стратегиясида ДБА чет эл турдош таълим даргоҳлари ва илмий марказлар билан муносабат ўрнатишга алоҳида аҳамият қаратади. Ушбу ҳамкорликнинг асосий мақсади давлат ва жамият бошқаруви соҳасида илғор халқаро тажриба билан яқиндан танишишдир.