“Бошқарув социологияси ва психологияси” кафедраси

 

Кафедра мақсади - тингловчиларга бошқарувнинг социологик ва психологик асослари, раҳбарликнинг ўзига хос жиҳатлари, ташаббускорлик ва лидерлик сифатларини эгаллаш бўйича чуқур билим бериш, шунингдек, уларда тизимли таҳлил, мантиқий фикрлаш, самарли бошқарув қарорлари қабул қилиш малакаси ва кўникмасини шакллантириш ҳамда бошқарув қадриятларини шакллантириш ва мазкур соҳада илмий изланишлар олиб бориш.

 

Кафедра аъзолари:

 

Бекмуродов Мансур Бобомуродович

 

Кафедра мудири

 

 

 

 

 

Махмудов Ибрагимжон Исмаилович

 

Кафедра доценти

 

   

 

 

 

Ойбеков Отабек Ойбек ўғли

 

бош  методист

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Кафедранинг вазифалари тингловчиларнинг малакавий амалиёти, курс ишлари, магистрлик диссертацияларига, битирув малакавий ишларига раҳбарлик қилиш, тингловчилар билимини баҳолашнинг рейтинг назоратини жорий этиш ва мустақил ишларни ташкил этиш бўйича тадбирлар ўтказиш;

- юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи, юқори малакали ва чуқур касбий билимга эга бўлган рақобатбардош бошқарув кадрларини тайёрлаш ва кайта тайерлаш;

- кафедра йўналиши бўйича давлат таълим стандартлари, ўқув режа ва дастурларини ривожланган хорижий мамлакатлар таълим дастурлари билан қиёсий таҳлилини мунтазам равишда олиб бориш ва такомиллаштириш;

- кафедра фанлари бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун тақдим этиш, шунингдек турдош кафедралар томонидан тайёрланган ўқув дастурларга тақриз ва хулосалар тайёрлаш;

- Бошқарув социологияси ва психологияси соҳасида дарслик, ўқув, услубий ва кўргазмали қўлланмалар тайёрлаш, қайта нашр этиладиган дарслик, ўқув қўлланма ва  ўқув-услубий адабиётлар яратиш, шунингдек хорижий олимлар билан ҳаммуаллифлиликда  ишлаб чиқилган адабиётларга хулосалар бериш;

-  дарслик, ўқув қўлланма, услубий ва методик кўрсатмалар тайёрлаш;

- белгиланган тартибда профессор-ўқитувчиларнинг малакасини оширишни ташкил этиш ҳамда уларнинг Республика ҳамда халқаро илмий анжуманларда маърузалар билан иштирок этишини таъминлаш;

- Академия йиллик касбий ўсиш дастурига мувофиқ кафедра ходимларининг илмий-педагогик, маънавий-маърифий салоҳиятини юксалтириш ҳамда хорижий тилларни мукаммал эгаллашига йўналтирилган ишларни ташкил этиш;

- замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, педагогик фаолият билан  шуғулланишни бошлаган ёш ўқитувчиларга  педагогик малака ва кўникмаларни эгаллашда ёрдам бериш, ахборот базасини яратиш, ўқув машғулотларида замонавий ўқув-техника воситаларидан, якка тартибда ўқитиш ва мустақил таълим олиш услубларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, ўқитишнинг замонавий компьютер техникалари билан жиҳозланган махсус ўқув аудиторияларида ташкил қилиш, масофавий ўқитиш элементларини ривожлантиришдан иборат.

 

Боғланиш учун телефон: 232-60-56, 232-61-16