Ходимлар бўлими

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Кадрлар бўлими Академия ташкил этилган кундан бошлаб фаолият юритмоқда.

 

Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги, Жамоа шартномаси, ҳамда ўрнатилган тартиб асосида тасдиқланган Кадрлар бўлимининг йиллик иш режасига асосан олиб боради.

 

- Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг талабларига мувофиқ “Ички меҳнат тартиби қоидалари” ишлаб чиқилган ва иш берувчи билан ходимларнинг вакиллик органи сифатида Касаба уюшма қўмитаси ўртасида келишилган ҳолда 2012 йилнинг 04 июнда ўрнатилган тартибда тасдиқланган;

- меҳнат шартномасининг шакли Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 73-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли қарори билан тасдиқланган меҳнат шартномасининг намунавий шаклига асосланган ҳолда ишлаб чиқилган ва амалда тадбиқ қилинган.

 

Бўлимнинг вазифалари:

  • Академияга ишга қабул қилинаётган профессор-ўқитувчи ҳамда ходимларни пухта ўрганиш ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги доирасида ишга қабул қилиш.
  • ходимларнинг малакаси, мутахассислигига мос равишда иш жойлари ва лавозимларини белгилаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича ишларни ташкил этиш.
  • профессор-ўқитувчи ва ходимларнинг шахсий ҳисоботини юритиш ҳамда уларнинг шахсий йиғма жилдлари ва бошқа номенклатура ҳужжатларининг юритилишини ва сақланишини таъминлаш. 

Ходимларнинг аввалги ва ҳозирги меҳнат фаолияти ҳақида маълумотларни тайёрлаш, мукофотлаш ва рағбатлантиришга тақдим этиш, меҳнат интизоми ва ички меҳнат тартиби қоидаларини бузганлик учун интизомий жазо чораларини қўллаш бўйича тегишли ҳужжатларни ва буйруқ лойиҳаларини Академия касаба уюшма қўмитаси билан келишилган ҳолда тайёрлаш. 

  • Академия раҳбариятининг ходимлар билан ишлашга доир қарор, фармойиш ва буйруқларининг қатъий бажарилишини таъминлаш.
  • Касаба уюшма қўмитаси билан биргаликда меҳнат интизоми ҳамда ички меҳнат тартиби қоидаларига амал қилиниши бўйича назоратни амалга ошириш.
  • Академия раҳбариятига зарур бўлган ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этиш.
  • Академия ходимларининг меҳнат дафтарчаларини расмийлаштиришни юритиш, уларнинг ҳисоботларини олиб бориш.
  • аттестация ва тарификация комиссияларида қатнашиш.
  • Академияга келгунга қадар ишламаган (илгари меҳнат стажига эга бўлмаган) ходимларга ўрнатилган тартиб асосида янги меҳнат дафтарчаларини, шунингдек меҳнат дафтарчаларига қўшимча суқма варақчаларни расмийлаштириш.
  • Касаба уюшма қўмитаси билан ҳамкорликда ходимларга қарилик пенсияси ёки ногиронлик бўйича нафақаларни тайинлаш учун керакли хужжатларни тайёрлаш.
  • ижтимоий суғурта комиссиясининг ишларида қатнашиш.
  • Академияда ишловчи ходимларга ишлаш тўғрисида маълумотномалар бериш. 

 

Ходимларни ишга қабул қилиш, меҳнат шартномаларини бекор қилиш ҳамда уларнинг меҳнат фаолияти даврида меҳнат жараёнларига тааллуқли бўлган буйруқ ва фармойишларни меҳнат қонунчилигида белгилаб қўйилган йўриқномалар асосида расмийлаштирилиши ва тўғри юритилишини таъминлашдан иборатдир.

 

Телефон: 232-60-45, 232-60-38

 

Бўлим ходими:

Бабакулов Зафар Курбанназарович   

бош мутахассис