Илмий-тадқиқотлар ва илмий педагог карларни тайёрлаш бўлими

Бўлимнинг фаолият йўналиши – Илмий-тадқиқотлар ва илмий педагог карларни тайёрлаш бўлими Академия илмий-тадқиқот ишларини режалаштириш ва  мувофиқлаштириш, унда бажарилаётган фундаментал, амалий ва инновацион грант лойиҳаларини мувофиқлаштириш, шунингдек,  олий малакали илмий ва илмий-педагог ходимларни тайёрлаш билан шуғулланади.

 

Бўлимнинг асосий мақсади – Ўзбекистон Республикасида ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларга, Академиянинг бош ва асосий мақсадига уйғун равишда, республика ва унинг минтақаларида илмий-техника тараққиёти ва  ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминловчи давлат илмий-техника дастурларини бажаришдан, шунингдек, фан ва технологияларни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларидан келиб чиққан ҳолда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлашдан иборат. Бўлимнинг асосий вазифа ва функциялари мазкур мақсаддан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

 

Бўлимнинг асосий вазифалари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Қарорлари, Фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг Фармойиш ва Қарорлари, Илмий Кенгаш қарорлари ва Академия ректорининг буйруқларида белгиланган мақсад ва вазифаларнинг амалдаги ижросини таъминлашнинг илмий-услубий асосланган тизими ва стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси ҳамда Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси билан узвий алоқани йўлга қўйиш асосида давлат грантлари дастури бўйича лойиҳалар тайёрлаш ҳамда илмий тадқиқотлар олиб бориш;

Ривожланган мамлакатлар илмий марказлари ва олий ўқув юртларида ўзаро шартномалар асосида республика учун устувор ва зарур мутахассисликлар бўйича юқори малакали мутахассисларни мақсадли тайёрлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Катта илмий ходим-изланувчилар ва мустақил изланувчиларни тайёрлаш жараёнида соҳа мутахассислиги билан бир қаторда маънавият, таълим-тарбия ишлари ва чет тилларини ўзлаштиришга алоҳида эътибор қаратиш;

Раҳбар кадрлар маъсулиятини ошириш ҳамда бошқарув соҳасини кучайтиришга қаратилган мавзулардаги докторлик диссертацияларининг бажарилишини таъминлаш;

Вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда катта илмий ходим-изланувчилар ва мустақил изланувчилар фаолиятига таалуқли ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг давр талабига мослигини таъминлаш;

Бошқарув тизими бўйича тажриба алмашиш мақсадида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва халқаро миқёсдаги фондлар, илмий марказлар эьлон қилган илмий дастурлар асосида грант лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда ҳамкорликда илмий изланишлар олиб бориш;

Академия раҳбарияти ва Илмий Кенгашга хорижий ва миллий тажрибани ўрганиш асосида бошқарувда кадрлар тайёрлаш, малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимларини ўрганишга оид таклифлар тайёрлаш;

Мамлакатда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий  ислоҳотларнинг ижросини таъминлаш соҳасида олиб борилаётган илмий тадқиқот натижалари бўйича Академия Илмий Кенгашида ҳисобот ва таклифлари билан қатнашиб бориш;

Вазирликлар, ҳокимиятлар, идоралар, қўмиталар, жамоат ташкилотлари раҳбар ходимлари, илмий-текшириш институтлари ходимлари ва олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий муаммолар бўйича илмий изланишлар олиб бориш.

 

Бўлим ходимлари:

Махкамов Отабек Мухтарович

бўлим бошлиғи  

 

Абдужамилова Мавлуда Мурадовна

 

бош илмий ходим

 

 

Ғаффорова Мавлюда Курбонбоевна

 

етакчи илмий ходим

 

 

 

Телефон: 232-60-67,     232-61-37