“Маънавият ва маърифат” кафедраси

 

Кафедранинг мақсади – тингловчиларда юксак маънавият ва маданиятни шакллантириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда фаол фуқаролик позициясини қарор топтириш, тингловчиларнинг Ўзбекистон давлатчилиги тарихи ва миллий қадриятларимизни чуқурроқ ўрганишларини ташкил этиш, уларнинг мамлакатимиз шоир ва ёзувчиларининг ижоди билан мустақил танишишлари учун шарт-шароит яратиш, тингловчиларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, уларда маънавий-маърифий соҳадаги ишлар самарадорлигини ошириш кўникмаларини шакллантириш ҳамда мазкур соҳада илмий изланишлар олиб боришдан иборат.

 

 

Умарова Нигора Тельмановна

 

Кафедра мудири

 

 

 

 

 

Саидов Улуғбек Арипович

 

Кафедра доценти

 

 

 

 

Махмудова Насиба Файзуллаевна

 

бош методист

 

 

 

 

 

 

Ўқитиладиган фанлар:

 

- Ўзбекистон Республикасининг Ҳаракатлар стратегияси (Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш юзасидан қабул қилинган ўрта муддатли стратегия ва дастурлар);

- Ўзбекистон давлатчилиги тарихи;

- Бошқарувнинг маънавий асослари;

- Ўзбекистон ва жаҳон адабиёти;

- Раҳбар ахлоқи ва ташкилот маданияти (танлов);

- Халқаро протокол ва этикет (танлов);

- Раҳбарнинг нотиқлик маҳорати (танлов);

 

 

Барча ўқув шакллари ва дастурлари Академия томонидан мустақил равишда тегишли мутахассислик бўйича кадрлар тайёрлаш даражасига қўйиладиган талабларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

“Маънавият ва маърифат” кафедраси фанларни ўқитиш жараёнида асосий эътиборини “маънавий-ахлоқий етуклик” масаласига қаратади. Ана шу мақсаддан келиб чиққан ҳолда, тингловчилар миллий маънавиятимизнинг асосий тамойиллари, уларнинг бир неча минг йиллик илдизлари, манбалари такомил босқичлари, қадриятлари ва таянч  нуқталари билан таништирилади ҳамда уларнинг давлат бошқаруви ва раҳбар фаолиятида намоён бўлиш хусусиятлари ва Ўзбекистонда жамиятни янгилаш, мамлакатни ислоҳ этишдаги ўрни ва аҳамияти очиб берилади.

 

Ўзбекистоннинг янги давлатчилиги барпо этилар экан, юксак маънавият миллий қадриятлар ва умуминсоний маданий-маърифий жараёнлар билан уйғунликда мазкур ижтимоий-сиёсий институтнинг устунларидан бири сифатида тайин этилди ва у тобора ривожланиб, такомиллашиб бормоқда. Мазкур жараённинг намоён бўлиш хусусиятлари, омиллари, тарихий илдизлари, унинг замиридаги сабаб ва оқибатлар, қонуниятлар, раҳбарлик салоҳиятини юзага чиқарувчи маънавий-ахлоқий асослар, уларнинг мунтазам амал қилишини белгиловчи тамойиллар, воқелик тақазосига кўра рўй берадиган ўзгаришлар, янгиланишларни ўрганиш  “Бошқарувнинг маънавий асослари” фанининг асосий мақсадидир.

 

Курснинг вазифалари бугунги кунда давлат ва жамият қурилишининг турли соҳа ва йўналишларидаги етакчи ходимлар тафаккурини миллий-маънавий қадриятларимиз билан бойитиш, минг йиллар давомида шаклланиб келган ўзига хос ҳаёт ва тафаккур тарзимиз билан ошно этиш, уларни ҳозирги даврда жамиятимиз кишилари маънавий ҳаётида содир бўлаётган ўзгаришлар, бу жабҳадаги тараққиёт ва муаммолар, уларни ҳал этиш каби масалалар билан таништириш, юксак ахлоқий кўникмаларни, халқ ва  жамият олдидаги масъулият ва бурч туйғуларини кучайтириш, раҳбарлик салоҳиятини янада ўстириш кабилардан иборатдир.

 

Боғланиш учун маълумотлар: тел.: 232-61-32, 232-60-48