Молия-иқтисод бўлими

 

Бўлимнинг фаолият йўналиши – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг Молия-иқтисод бўлими Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 20 августдаги ПФ 4745-сонли қарори билан тасдиқланган Академиянинг бир тизими сифатида ташкил этилган бўлиб, бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конститутциясига, қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа хужжатларига,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда Академия Устави асосида фаолият юритади. 

 

Бўлимнинг асосий мақсади –Акдемиянинг фаолияти доирасида иқтисодий-молиявий  режалаштириш бўйича ишни бошқариш, ажратилган маблағларнинг сарфланишини назорат қилиш, Академия ходимлари томонидан бажариладиган илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш, бюджет ҳисобидан ажратилган маблағларни мақсадли сарфланишини устидан назорат ўрнатиш.

 

Бўлимнинг асосий вазифалари:

- Режалаштирилган ва тегишли тартибда тасдиқланган фаолият дастурларини, шу жумладан, Республика бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобига амалга ошириладиган ишларни молиялаштириш ва ташкил қилиш;

- бюджет,тўлов-контракт ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштириш бўйича йиллик режаларни (харажатлар сметасини) тузади ва ишлаб чиқади;

- Академиянинг штат жадвалини тузади ва амалдаги тизимга тегишли узгартиришлар киритади;

- Илмий-тадқиқот бўлими тақдим этган илмий-тадқиқот ишларини калькуляциясини ишлаб чиқади ва ЎзР Молия Вазирлигига тақдим этади;

- бўлимлар билан билан ҳамкорликда Академиянинг молиявий-хўжалик фаолиятини таҳлил этади, давлат маблағларини мақсадли ва тежамкорлик билан ишлатиш юзасидан таклифлар киритади;

- қисқа муддатли уқув курсларини ташкил қилинганда шартномаларни расмийлаштиради ва харажатлар сметасини тузади ва рахбарятга тақдим қилади.

- Профессор-ўқитувчи ва ходимларни моддий рағбатлантириш,уларга ажратилган қўшимча маблағ ва тўлов бўйича буйруқ лойиҳаларни ишлаб чиқади.

 

Телефон:  239-49-02; 232-61-04