Тадбирлар

 

Давлат бошқаруви академияси – республикадаги олий таълим муассасалари орасида етакчи ташкилотлардан бири. Академиямиз давлат ва жамиятни бошқариш билан боғлиқ турли актуал муаммоларни тадқиқ қилиш борасида илғор назарий ва амалий иш тажрибасига таяниб фаолият юритади. Академия профессор-ўқитувчиларининг илмий савияси ва малакаси халқаро миқёсдаги илмий конференция, давра суҳбати, симпозиум, семинар, трениг ва мастер класслар уюштиришга имкон беради. 

 

 

  Шу йилнинг 10-12 май кунлари Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан ҳамкорликда Академиянинг профессор-ўқитувчилари учун “Ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш” мавзусида тренинг ўтказилди. Мазкур тренингда германиялик мутахассис Франк Велтринг иштирок этди. Тренингдан кўзланган асосий мақсад – ДБА ўқитувчиларининг ҳудудлар иқтисодий тараққиётини таъминлаш масалалари бўйича малакасини ошириш ҳамда мазкур мавзуга оид махсус ўқув курсини ишлаб чиқиш.     Батафсил...

 

 

 

   Нагоя Университети делегациясининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига ташрифи чоғида 2016 йилнинг 27 апрель куни Нагоя университети вице-президенти Ичихаши Кацуянинг “Кодификация ва Осиё мамлакатларида маъмурий ҳуқуқ соҳасидаги ҳуқуқий ҳамкорлик” мавзусида маърузаси бўлиб ўтди. Тадбирда Академия тингловчилари ва профессор-ўқитувчилари иштирок этди.      Батафсил...

 

 

 

 

   

    Жорий йилнинг 4 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида британиялик эксперт Шон Мюнди (Shaun Mundy)нинг маърузаси тингланди. Тадбир Академия ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ҳамкорлиги доирасида уюштирилди. Маърузачи Ўзбекистонда молиявий саводхонликни ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш масаласи бўйича сўз юритди.      Батафсил...