Таклиф этилган маърузачи ва экспертлар

 

Етакчи давлатларнинг Ўзбекистон билан икки томонлама ҳамкорлиги  масалалари, давлат хизмати тизими ҳамда дунё тараққиётининг долзарб муаммолари бўйича Академия тингловчилари учун маъруза ўқишга Тошкентда аккредитациядан ўтган ҳорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари раҳбраларини таклиф этиш яхши анъанага айланиб улгурди. 

 

  Шу йилнинг 10-12 май кунлари Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан ҳамкорликда Академиянинг профессор-ўқитувчилари учун “Ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш” мавзусида тренинг ўтказилди. Мазкур тренингда германиялик мутахассис Франк Велтринг иштирок этди. Тренингдан кўзланган асосий мақсад – ДБА ўқитувчиларининг ҳудудлар иқтисодий тараққиётини таъминлаш масалалари бўйича малакасини ошириш ҳамда мазкур мавзуга оид махсус ўқув курсини ишлаб чиқиш.          Батафсил...

 

 

   

  Нагоя Университети делегациясининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига ташрифи чоғида 2016 йилнинг 27 апрель куни Нагоя университети вице-президенти Ичихаши Кацуянинг “Кодификация ва Осиё мамлакатларида маъмурий ҳуқуқ соҳасидаги ҳуқуқий ҳамкорлик” мавзусида маърузаси бўлиб ўтди. Тадбирда Академия тингловчилари ва профессор-ўқитувчилари иштирок этди.      Батафсил...

 

 

  Жорий йилнинг 28 февралидан 4 мартига қадар Ўзбекистонга бир гуруҳ кореялик мутахассислар амалий ташриф билан келдилар. Мазкур делегация аъзолари Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти (National Human Resources Development Institute, NHI) вакили Хван Ин-пё, Сангкюнкван университети (Sungkyunkwan University) профессори Пак Сон-мин ҳамда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг давлат бошқаруви соҳасидаги эксперти Ким Ин-джулардан иборат эди.      Батафсил...

 

 

 

 

   

    Жорий йилнинг 4 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида британиялик эксперт Шон Мюнди (Shaun Mundy)нинг маърузаси тингланди. Тадбир Академия ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ҳамкорлиги доирасида уюштирилди. Маърузачи Ўзбекистонда молиявий саводхонликни ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш масаласи бўйича сўз юритди.      Батафсил...