“Давлат тузилиши ва бошарувнинг ҳуқуқий асослари” кафедраси

 

Давлат бошқаруви йўналиши бўйича тайёрланаётган раҳбар кадрларнинг давлат тузилиши ва бошқарувининг асосий йўналишларига доир билим ва кўникмаларини ошириш ва бу соҳада илмий изланишлар олиб бориш.

 

Кафедра аъзолари:

 

 

Маликова Гулчехра Рихсихўжаевна

 

Кафедра мудири

 

g.malikova@dba.uz

 

 

 

Рахимова Муаттара Абдусаттаровна

 

Кафедра доценти

 

m.raximova@dba.uz

 

 

Хожиев Эркин Туйғунович

 

Кафедра доценти

 

e.xojiyev@dba.uz

 

 

 

 

Қурбонова Нодирабегим Шукуржон қизи

 

бош методист 

 

n.qurbonova@dba.uz

 

 

 

Ўқитиладиган фанлар:

 

Ўзбекистон Республикасининг Ҳаракатлар стратегияси (Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш юзасидан қабул қилинган ўрта муддатли стратегия ва дастурлар);

 

Давлат ва жамият бошқарувининг ҳуқуқий асослари;

 

Давлат хизмати  ва бошқаруви;

 

Сайлов ҳуқуқи ва жараёни (танлов);

 

Халқаро ҳуқуқий муносабатлар (танлов);

 

Маъмурий процесс (танлов);

 

Давлат ва жамият бошқарувининг ҳуқуқий асослари;

 

Хорижий мамлакатлар давлат бошқарувининг хусусиятлари (танлов);

 

Давлат бошқаруви соҳасида сайлов механизмлари  (танлов).

 

 

Кафедранинг илмий йўналиши:

  • Ҳуқуқий тартибга солиш тизимининг моҳияти ва замонавий шароитда унинг аҳамиятини ёритишга доир билим ва кўникмалар бериш;
  • Ўзбекистон Республикаси сиёсатининг асосий йўналишлари мазмун-моҳиятини тушунтириш;
  • Ўзбекистон Республикасидавлат тузилиши ва бошқаруви соҳасидаги ислоҳотларга доир масалаларини ўргатиш.

 

Олиб борилаётган тадқиқотлар: Кафедра профессор-ўқитувчилари халқаро ва махаллий грантларда фаол иштирок этишмокда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг Ф1-067+Ф1 -089. "Ўзбекистонда маҳаллий давлат ҳокимияти ва ўзини ўзи бошқариш органларини либераллаштиришнинг давлат ҳуқуқий йўналишлари" (Г.Маликова) бўйича илмий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Кафедра аъзолари томонидан республикамизда ва хорижий давлатлар, хусусан, Япония, Россия Федерациясида 200 дан ортиқ илмий мақолалар чоп этилган.

 

Кафедра аъзолари ва илмий салоҳияти: Кафедрада бир нафар фан доктори, бир нафар фан номзоди, ўқув машғулотлари олиб боради. Кафедра профессор-ўқитувчилари илғор хориж давлатларида, жумладан, Германия, Япония, Корея, Францияда илмий конференцияларда маърузалар билан иштирок этишган ва тажриба орттиришган. Кафедра фаолиятини самарали олиб бориш мақсадида бош методист фаолият кўрсатмоқда.

 

Ҳамкорлари: Кафедра ўз фаолияти давомида ЎзР Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун хужжатлари мониторинги институти, ЎзР Адлия вазирлиги, ЎзР Олий хўжалик суди, ЎзР Конституциявий суди ва бошқа ўқув муассасалари билан хамкорлик қилмоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 4 та ўқув қўлланма, 2 та рисола, 30 га яқин илмий мақола чоп этилди. Кафедра аъзолари республикамиз ва хорижда ўтказилаётган илмий-амалий конференцияларда фаол иштирок этишмоқда.

Кафедра аъзолари Республика Маънавият ва тарғибот маркази ҳамда Академия томонидан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги байрами, 8 декабрь-Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни, Навруз – умумхалқ байрами муносабати билан ташкил этилаётган турли тадбирларда фаол иштирок этишмоқда.

 

Боғланиш учун маълумотлар

  • 100003, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 45 уй 
  • Телефон: (71) 232-61-41, 232-60-72