“Фуқаролик жамияти институтлари бошқаруви" кафедраси

 

Кафедра мақсади:

Кафедра-профессор ўқитувчилари томонидан “Тизимли таҳлил ва бошқарув қарорларини қабул қилиш”, “Бошқарувда ахборот-коммуникаиця технологиялари ва “электрон ҳукумат”, “Тизимли таҳлили ва қарор қабул қилиш”, “Ахборот хавфсизлиги” фанларидан маъруза, амалиёт ва лаборатория машғулотлари олиб борилади.

 

Кафедра аъзолари:

 

 

Рустамбеков Исломбек Рустамбекович

 

Кафедра мудири

 

 

 

 

 

 

Асадов Шавкат Ғайбуллаевич

 

Кафедра  доценти

 

 

 

 

 

Бекчанов Даврон Машарипович

 

Кафедра катта ўқитувчиси

 

 

 

 

 

 

Хамдамова Ширин Мирзаюлдашевна

 

бош методист 

 

 

 

 

 

Ўқитиладиган фанлар: 

 

- Ўзбекистон Республикасининг Ҳаракатлар стратегияси (Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш юзасидан қабул қилинган ўрта муддатли стратегия ва дастурлар);

 

- Фуқаролик жамияти асослари;

 

- Маҳаллий бошқарув;

 

- Ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш.

 

 

Кафедранинг вазифалари:

 

- тингловчиларнинг малакавий амалиёти, курс ишлари, магистрлик диссертацияларига, битирув малакавий ишларига раҳбарлик қилиш, тингловчилар билимини баҳолашнинг рейтинг назоратини жорий этиш ва мустақил ишларни ташкил этиш бўйича тадбирлар ўтказиш;

 

- Академия йиллик касбий ўсиш дастурига мувофиқ кафедра ходимларининг илмий-педагогик, маънавий-маърифий салоҳиятини юксалтириш ҳамда хорижий тилларни мукаммал эгаллашига йўналтирилган ишларни ташкил этиш;

 

- тасдиқланган режага мувофиқ, илмий тадқиқот ишларини олиб бориш, тугалланган илмий тадқиқот ишларини муҳокамадан ўтказиш ва уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш, таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш, тингловчиларнинг илмий-тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш;

 

- хорижий ҳамкорлик, илмий ва таълим муассасалари билан халқаро алоқаларни ривожлантириш;

 

- хорижий илғор тажрибаларни ўрганиш ва уларни ўқув жараёнларига тадбиқ этишдан иборат.

 

 

Боғланиш учун маълумотлар

  • Телефон: (71) 232-60-99, 232-60-41