"Менежмент назарияси ва амалиёти" кафедраси

 

Кафедра Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги 5139-сонли  “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан такомиллаштирилиб, қайта ташкил этилган.

 

Кафедра мақсади этиб тингловчиларда лидерлик хусусиятларини шакллантириш ҳамда тизимли таҳлил, стратегик режалаштириш ва ноанъанавий шароитларда бошқарув қарорларини қабул қилиш йўналишларидаги малакаларини ошириш орқали уларни замонавий давлат ва хўжалик бошқарувига тайёрлаш белгиланган.

 

Мазкур миссиядан келиб чиқиб асосий вазифа сифатида креатив менежмент тамойилларини жорий этиш белгиланган, яъни:

- ўрнатилган «шаблон»лардан чиқиб кетиб, «бошқача» фикрлашга ўтиш;

- муаммолар бўйича ноанъанавий (ижодий) қарорлар қабул қилишни ўргатиш;

- хаос шароитида ҳам сезгиларга асосан бошқариш имкониятини берувчи ўзгарувчан фокусда фикрлаш;

- тизимли равишда назорат этилувчи жараёнларни яратиш.

 

Кафедра аъзолари:

 

Рахимова Дилфуза Нигматовна

 

Кафедра мудири

 

 

 

 

Иминов Одилжон Каримович

 

Кафедра профессори

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тилябаева Шахноза Тожиддиновна

 

бош методист

 

 

 

Ўқитиладиган  фанлар:

 

- Менежментнинг замонавий усуллари 

- Корпоратив бошқарув

- Худудий бошқарув ва минтақани ривожлантиришни стратегик режалаштириш

- Персонални бошқариш (танлов)

- Инновацион менежмент (танлов)

- Институционал иқтисодиёт ва корпоратив бошқарув

- Худудий менежмент

- Лойиҳаларни бошқариш (танлов)

- Ташкилот назарияси (танлов)

 

Давлат органлари билан ўзаро алоқалари:

 

Кафедрада Олий Мажлис палаталари, Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимият органлари вакилларининг, шунингдек, вазирликлар, қўмиталар, уюшмалар, банклар, компания ва коропорацияларнинг раҳбар ходимларининг кафедра ўқув, илмий ва амалий фаолиятида  фаол ва узвий равишда иштирок этиши таъминланган

 

Хорижий алоқалар: 

 

Кафедра   Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги   ва давлат хизмати  академияси, Германиянинг “Европа менежмент ва технологиялар мактаби” билан турли йўналишларда ўқув-илмий ҳамкорликни йўлга қўйган. Бунинг натижасида Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги  Россия халқ хўжалиги   ва давлат хизмати  академияси проректори А.М.Марголиннинг академияга ташрифи амалга оширилди ва ташриф доирасида тингловчилар учун менежмент, инвестицион сиёсат, регионал бошқарув  ва иқтисодиётнинг долзарб мавзуларида маъруза ва суҳбатлар уюштирилди. 

Кафедрада профессор-ўқитувчиларнинг хорижий мамлакатларда узвий равишда малака оширишлари йўлга қўйилган, жумладан, Германиянинг “Европа менежмент ва технологиялар мактаби”да малака ошириш жараёнида корпоратив бошқарувнинг немис моделини мамлакатимиз акциядорлик жамиятлари ва компанияларида жорий этиш бўйича амалий кўникмалар олинди. Шунингдек, кафедра профессор-ўқитувчилари Россия, АҚШ, Япония, Буюк Британия, Франция, Бельгия, Жанубий Корея каби мамлакатларнинг етук илмий-тадқиқот марказлари ва ўқув муассасаларида малака оширганлар.

 

 

Боғланиш учун маълумотлар

  • 100003, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 45 уй
  • Телефон: (71) 232- 60-46, 232-61-46