“Иқтисодиёт ва молия” кафедраси

 

Кафедра мақсади – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида таҳсил олаётган тингловчиларнинг давлат иқтисодий сиёсати асослари, давлат молиясини бошқариш, инвестиция лойиҳаларини бошқариш, солиқлар ва солиққа тортиш фан соҳалари бўйича бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш орқали билим ва кўникмаларни ривожлантириш ҳамда ушбу соҳалардаги тадқиқот йўналишлари бўйича илмий изланишлар олиб боришдан иборат.

 

Кафедранинг вазифалари:

–         молия тизимидаги раҳбар ходимлар ҳамда етук мутахассисларнинг билим ва малакаларини ошириш;

–         давлат иқтисодий сиёсати, давлат молиясини бошқариш, солиқлар ва солиққа тортиш, инвестиция лойиҳаларини бошқариш фан соҳалари бўйича дарслик, ўқув қўлланма, услубий ва методик кўрсатмалар тайёрлаш;

–         молия-пул тизимини ривожлантиришга қаратилган фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб бориш;

–         хорижий илмий ва таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш.

–         республикада иқтисодиёт ва молия соҳасидаги долзарб муаммоларига бағишланган илмий-амалий анжуманларни ўтказиш.

 

Кафедра аъзолари:

 

Тошматов Шухрат Амонович

 

Кафедра мудири

 

sh.toshmatov@dba.uz

 

 

 

Исламкулов Алимназар Худжамуратович

 

Кафедра доценти

 

a.islamkulov@dba.uz

 

 

 

Хамидулин Михаил Борисович

 

Кафедра профессори

 

 

 

 

Заидова Нилуфар Зикрьяевна

 

бош методист 

 

 

 

Ўқитиладиган фанлар:

 

- Ўзбекистон Республикасининг Ҳаракатлар стратегияси (Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш юзасидан қабул қилинган ўрта муддатли стратегия ва дастурлар)

- Давлатнинг иқтисодий сиёсати

- Давлат молиясини бошқариш

- Солиқлар ва солиққа тортиш (танлов)

- Инвестицион лойиҳаларни бошқариш (танлов)

- Давлат молиясини бошқариш

- Ҳудуд молияси ва давлат молияси муносабати

- Молиявий назорат ва солиққа тортиш (танлов)

 

 

Боғланиш учун маълумотлар: Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 45 уй.
Тел: (71) 239 4104, 232 6065      E-mail: imk@dba.uz       www.dba.uz