“Бошқарув кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш” факультети

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг Бошқарув кадрларини тайёрлаш факультети ва Бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш факультетлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5139-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган.

 

Ушбу икки факультетнинг иш фаолиятини янада такомиллаштириш ва яхшилаш мақсадида Давлат бошқаруви академияси ректорининг 2018 йил 8-сентябрдаги 216-сонли буйруғига мувофиқ факультетлар иш фаолиятини бирлаштирган ҳолда “Бошқарув кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш” факультети қайта тузилди.

 

Факультет декани: Хасанов  Отабек  Абдирашидович
Телефон: 232-60-33
E-mail: o.hasanov@dba.uz

 

Факультет ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишиларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига, Академия Устави, Академия Кенгаши қарорлари, Академия ректорининг буйруқларига мувофиқ олиб боради

 

Факультетнинг мақсади: Жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берадиган билимга эга, изланувчан ва ўз олдига юртимизни ҳар бир жабҳада олдинга олиб чиқишга, халқимизнинг ҳаёт сифатини янада яхшилашга қаратилган эзгу мақсадларни амалга ошириш салоҳиятига эга раҳбар кадрларни тайёрлашдан иборатдир.

 

Факультетнинг асосий вазифалари:

тингловчиларни маънавий, интеллектуал, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан ривожланишига кўмаклашиш ва миллий қадриятларни ҳурмат қилиш, ватанпарварлик, фуқаролик туйғуси, бағрикенглик, қонунларга, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳини мустаҳкамлаш, давлат ва жамият олдида ўз масъулиятини ҳис этиш, инсонпарварлик, миллатлараро тотувлик, адолат ва қонун устуворлиги мезонларини англаб етиш ва унга риоя этиш руҳини кучайтириш;

ўқув жараёнини замонавий ва ўқитишнинг инновацион методлари асосида ташкил этиш, демократик ва ҳуқуқий ислоҳотлар, фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг юксак талаблари ва замонавий халқаро стандартларига жавоб берадиган юқори малакали бошқарув кадрларини тайёрлаш бўйича тегишли ишларни ташкил этиш;

тингловчиларни илмий-тадқиқот ишларига кенг жалб этиш, кафедралар илмий салоҳиятини кучайтиришда фаол иштирок этиш;

замонавий халқаро стандартларга жавоб берадиган илмий-педагог кадрлар тайёрлаш, профессор-ўқитувчилар таркибини юқори касбий педагогик маҳоратга, ҳуқуқий ва сиёсий маданиятга, амалий иш тажрибасига эга бўлган мутахассислар билан мустаҳкамлаш, уларни стажировкаси билан боғлиқ ишларни ташкил этиш ва у бўйича таклифлар бериш;

таълим сифатини баҳолаш, унинг таҳлилини олиб бориш, шунингдек бошқа ташкилий-методик тадбирларни самарали ташкил этишдан иборатдир.

Факультет тингловчиларида бўлиши керак бўлган компетенциялар:

– қадриятлар

– тизимли фикрлаш

– бошқарув профессионализми

– лидерлик қобилиятлари

– мослашувчанлик

Бошқарув кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш факультетида “Давлат бошқаруви” йўналиши бўйича қуйидаги курслар мавжуд:

  • Магистратуранинг икки йиллик таълим дастури бўйича грант ва тўлов-контракти асосида тайёрлаш;
  • Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда грант ва тўлов-контракт асосида давомийлиги 10 ойгача бўлган дастурлар бўйича қайта тайёрлаш;
  • Ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда грант ва тўлов-контракт асосида давомийлиги 4 ойгача бўлган дастурлар бўйича қайта тайёрлаш.

Академияда таҳсил оладиган тингловчилардаги мавжуд имкониятлар:

– иш жойи сақланганлиги;

– битиргандан сўнг лавозимга тайинлаш;

– сифатли таълим ва амалиёт;

– хизмат поғоналари бўйича ўсиш;

– ўқишни муваффақиятли якунлаганларга 5 йил мобайнида ҳар ойда лавозим маошининг 20%игача устама тўланади.

Факультет ўз фаолияти давомида ҳорижий стажировка босқичини ҳам амалга оширади, унга кўра Давлат бошқаруви академиясининг магистрантларини жаҳоннинг давлат ва жамият бошқаруви соҳасида таълим беришга, илмий изланишлар олиб боришга ихтисослашган етакчи таълим марказларида стажировка ўташи учун зарур шарт-шароитларни яратиш Академиямизнинг хорижий давлатлар билан халқаро миқёсда иш муносабатларини ўрнатиш дастурининг муҳим бўғини ҳисобланади. Ташкиллаштирилаётган стажировкаларнинг бош мақсади маъмурий бошқарувчилик соҳасида эришилган замонавий илм-фан ютуқлари ва технологиялари билан танишишдан иборат.

 

Боғланиш учун маълумот: (71) 232-60-47