“Бошқарувда ахборот-коммуникация технологиялари" кафедраси

 

Кафедранинг мақсади:

 

Давлат бошқаруви соҳасида тайёрланаётган раҳбар кадрларнинг бошқарув қарорларини қабул  қилиш, замонавий бошқарув усуллари, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва «Электрон ҳукумат» тизими соҳаларида мустаҳкам билимларни эгаллашлари, таҳлилий фикрлаш ва стратегик режалаштириш, турли масалаларнинг мақбул ечимини топиш, ташаббускорлик ва етакчилик кўникмаларига эга бўлишларини янада такомиллиштириш.

 

Кафедра аъзолари:

Рахманов Қурбон Содикович

 

Кафедра мудири, техника фанлари номзоди

 q.raxmanov@dba.uz, raxmanov@gmail.com

 

Бакоев Матёкуб Тешаевич

 

Кафедра доценти

m.bakoev@dba.uz

 

 

Косбергеновa Марина Сайлаубаевна

 

Кафедра доцент в.б. 

 

Ахмедов Одил Сохибжонович

 

кафедра катта илмий ходими 

o.axmedov@dba.uz

 

 

 

 

 

Кафедрада ўтиладиган фанлар:

 

- Электрон хукумат ва ахборот хавфсизлиги;

 

- Бошқарувда қарорлар қабул қилиш;

 

- Ижтимоий-иқтисодий ҳодисаларни башоратлаш услублари (танлов).

 

 

Кафедранинг вазифаси - фанлар бўйича ўқув дастурлари ишлаб чиқиш, ўқув жараёнини ташкил этиш, дарслик, ўқув қўлланма, ўқув-услубий кўрсатмалар тайёрлаш, тингловчиларнинг малакавий амалиёти, магистрлик диссертациялари ва битирув ишларига раҳбарлик қилиш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш, хорижий ҳамкорлик, илмий ва таълим муассасалари билан халқаро алоқаларни ривожлантириш.

 

Кафедра-профессор ўқитувчилари томонидан “Тизимли таҳлил ва бошқарув қарорларини қабул қилиш”, “Бошқарувда ахборот-коммуникаиця технологиялари ва “электрон ҳукумат”, “Тизимли таҳлили ва қарор қабул қилиш”, “Ахборот хавфсизлиги” фанларидан маъруза, амалиёт ва лаборатория машғулотлари олиб борилади.

 

Кафедранинг ўқув ишлари йўналишига доир вазифалари:

  • Давлат бошқаруви академияси (ДБА) талабларига кўра янги ўқув курслари дастурлари ва ўқув-услубий материалларни ишлаб чиқиш;
  • ДБА магистратураси талабаларининг курс ва малакавий-битирув ишларини тайёрлаш бўйича фаолиятини ташкил қилиш;
  • ДБА магистрлари ва тадқиқотчиларнинг диссертацион тадқиқотларини олиб бориш бўйича фаолиятини ташкил қилиш;
  • ўқув ва илмий-тадқиқот семинарлари ҳамда магистрлар учун маҳорат дарсларини ўтказиш;
  • ДБА магистр ва тадқиқотчиларини илмий-тадқиқот усулларини қўллашга ўргатиш;
  • ДБА магистр ва тадқиқотчиларини ахборот ресурслари ва маълумот базалари билан ишлашга, қарорлар қабул қилишда замонавий компьютер тизимларидан фойдаланишга ўргатиш;
  • ДБА магистр ва тадқиқотчилари кафедра қошидаги амалиётини ташкил қилиш;
  • Бошқарувда АКТдан кенг фойдаланиш самарадорлигини ўргатиш;
  • Битирувчиларга ўз фаолият олиб борадиган соҳаларига АКТни қўллашни ўргатиш;
  • Электрон ҳукумат тизими бўйича олиб борилаётган давлат сиёсатида фаол иштирок этишга ўргатиш;
  • ДБА магистр ва тадқиқотчилари амалиётини ҳусусий ва давлат бошқаруви ташкилотларида ҳамда халқаро ташкилотларда ташкил этиш.

 

 Кафедранинг илмий ишлар йўналишига доир вазифалари:

  • қарорлар қабул қилиш ва маълумотларни таҳлил қилиш назарияси ва амалиёти соҳасида фундаментал тадқиқотларни олиб бориш;
  • бошқарувда АКТни қўллаш бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб бориш;
  • анъанавий жараённи самарадорлигини оширган ҳолда унга электрон шаклга ўтказиш ҳамда автоматлаштириш бўйича ишлар олиб бориш;
  • иқтисодиёт ва бошқарувнинг маълум соҳаларида ҳамда давлат бошқарувида қарорларни таҳлил қилиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича амалий тадқиқотларни олиб бориш;
  • индивидуал ва жамоа қарорлари, катта ва кичик гуруҳларда овоз беришни ташкил этиш, қарорларни қўллаб-қувватлаш тизимлари муаммолари бўйича  моделларни ишлаб чиқиш ва тадқиқотларни олиб бориш;
  • бошқа ташкилот ва илмий жамоалар томонидан ишлаб чиқилган қарорлар қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизимларини баҳолаш ва амалда текшириб кўриш;
  • кафедра фаолияти бўйича етакчи илмий форумларни ташкил этиш;
  • кафедра ходимларининг кафедра фаолияти бўйича етакчи илмий форумларда қатнашишини қўллаб-қувватлаш;
  • кафедра ходимларининг нуфузли илмий нашрларда чоп этиш фаолиятини қўллаб-қувватлаш.

 

Кафедранинг халқаро ишлар йўналишига доир вазифалари:

  • етакчи чет эл мутахассисларини кафедранинг илмий-тадқиқот ва ўқув ишларида иштирок этишга жалб қилиш;
  • халқаро илмий чора-тадбирларни (анжуман, дебат, давра суҳбати, маъруза ва амалий машғулот, ёзги ўқув курслар ва ҳоказоларни) ташкил этиш ва ўтказиш;
  • ўзаро ҳамкорликда илмий изланишларни олиб бориш ва ўқув курсларини барпо этиш мақсадида кафедранинг етакчи чет илмий марказлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилиш;
  • кафедра фаолияти бўйича илмий тадқиқотлар натижалари ва ўқув дастурларини халқаро мутахассислар билан биргаликда баҳолаш.

 

Илмий йўналишлар:

  • бошқарувда ахборот-коммуникацион технологияларининг назарий ва амалий муаммолари
  • электрон ҳукумат тизимини ривожлантиришнинг долзарб муаммолари
  • қарорлар қабул қилишда статистик моделлаштириш;
  • қарорлар қабул қилиш назарияси ва амалиётининг долзарб муаммолари;
  • қарорлар қабул қилиш назариясининг дастурий таъминоти.

 

Кафедрамиз ҳамкорлари:

  • Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази;
  • Ўзбекистон Миллий университетининг «Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика» кафедраси;
  • Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Математика институти;
  • Тошкент ахборот технологиялари университети;
  • Тошкент ахборот технологиялари университети қошидаги “Электрон ҳукумат” ўқув маркази;
  • Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг «Математик моделлаштириш ва информатика» кафедраси;
  • Сингапур менежментни  ривожлантириш институти.

 

Масофавий таълим тизими (estudy.dba.uz)

Кафедра ўқитиладиган фанлар учун масофавий таълим тизим ташкил этилган ва estudy.dba.uz порталида жойлаштирилган. Тизим қуйидагиларни ўз ичига олади:

фанларга оид меъёрий ҳужжатлар;

электрон манбалар;

маъруза, амалий ва семинар машғулотларининг тақдимотлари;

мавзулар бўйича топшириқлар;

тест синовлари;

фанлар бўйича махсус компьютер дастурлари ва бошқалар.

Тингловчилар билан масофадан туриб мулоқот олиб бориш имконияти йўлга қўйилган.

 

Боғланиш учун маълумотлар

  • 100003, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 45 уй
  • Телефон: (71) 232 6126, 2326117, 2326118
  • E-mail: ict_egov@dba.uz