Урганч ҳудудий филиали

Урганч ҳудудий филиали

Урганч Давлат Университети

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг Урганч ҳудудий филиали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг ҳудудий филиалларини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3901-сон Қарори асосида ташкил қилинган.

Ҳудудий филиалда давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги маҳаллий раҳбар кадрлар учун раҳбарлик фаолиятига оид бўлган мавзуларда назарий ва амалий семинарлар олиб борилади.

Малака ошириш курслари ва семинарлар тингловчилари таркиби маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий тузилмалари, шунингдек, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг буюртмалари асосида бошқарув кадрлари ва масъул ходимларидан шакллантирилади.

Тингловчилар ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда давлат гранти ва тўлов-контракт асосида давомийлиги бир ҳафталик қисқа муддатли дастурлар бўйича малака оширадилар.

Малака ошириш ҳамда семинарларнинг асосий мақсади бошқарув кадрлар малакасини ошириш, уларнинг касбий ва раҳбарлик маҳоратини доимий равишда ривожлантиришга кўмаклашиш, раҳбар-тингловчиларнинг касбий билими, кўникмалари ва маҳоратини янгилаб боришдан иборат.

Ҳудудий филиал малака ошириш курсларидан муваффақиятли ўтган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификатлар берилади.

Бугунги кунда академиянинг Урганч ҳудудий филиалида раҳбар, бош мутахассис, бош услубчи ва техник ходимлардан иборат жамоа фаолият юритаётган бўлиб, ўқув жараёнлари ва семинарлари учун малакали профессор-ўқитувчилар ҳамда амалиётчилар жалб қилинган. Ўқув жараёнлари ва семинарлари замонавий ахборот-коммуникация ва инновацион таълим технологияларини қўллаган ҳолда амалга оширилади.

Филиал ҳақида

  • Телефон: +998 62 224 66 24
  • Email: urganch@dba.uz
  • Веб-сайт: http://my.dba.uz/
  • Манзил: Хоразм вилояти, Урганч шахар, Хамид Олимжон кўча 14-уй
  • Батафсил

Сайт янгиликларига обуна бўлинг